«Интер»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда эса клуб вице-президенти Хавьер Дзанетти Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан кейин миллий жамоа етакчилигини айнан Лаутаро Мартинес ўз зиммасига олишига ишонч билдирди.
«Лаутаро аллақачон бу терма жамоанинг етакчиси. У кўплаб жамоадошлари учун муҳим футболчи ва бу фақат «Интер»га тааллуқли эмас.
У Аргентина терма жамоаси либосида футбол тарихини яратишда давом этади. У бунга муносиб», — дея Дзанеттининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес 2018 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Хавьер Дзанетти эса футболчилик фаолиятини 2014 йилда якунлаган.













