Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Хорватия устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоасининг УЕФА Миллатлар лигаси плей-офф босқичига чиқиши ҳақида фикр билдирди. А учрашуви 2:1 ҳисобида испанияликлар фойдасига якунланди.
«Мақсад — ғалаба қозонишда давом этиш. Биз мағлубиятсиз 42 та ўйинлик серияни қайд этдик ва уни яна узайтиришни истаймиз. Бу жамоадан жуда катта фахр ҳис қиламан, бундай футболчиларга эга бўлганимдан бахтлиман», — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини Marca келтиради.
Тўртта учрашувдан сўнг Испания терма жамоаси 12 очко тўплаб, 3-гуруҳ жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Англия 9 очко билан иккинчи ўринда. Хорватия 3 очко жамғарган, Чехия эса ҳали очко олмаган.













