Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Беллингем Англия терма жамоасининг ғалабасидан сўнг ўз ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чехияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидаги ғалабадан сўнг (3:0) ўз ўйини ҳақида фикр билдирди.

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси англияликлар таркибида асосий таркибда майдонга тушди ва 73-дақиқага қадар ўйнади, аммо бу сафар натижавий ҳаракатларни амалга ошира олмади.

«Биз ўз вазифамизни бажардик. Рақибларимиз учун «Уэмбли»да ўйнаш осон эмаслигини биламан. Албатта, 7:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин кўпроқ нарса хоҳлагандик, аммо вазифамизни уддаладик.

Ўз ўйиним ҳақида? Мен ўзимдан мамнунман. Ўтган мавсумда қийинчиликларга дуч келдим ва ўзим ҳақимда кўп нарсаларни англадим. Ҳар куни яхшироқ бўлишга ҳаракат қиляпман», — деди Беллингем ITV телеканалига берган интервьюсида.

Англия терма жамоаси 9 очко билан гуруҳ жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Улар пешқадам Испаниядан 3 очко ортда.

Киритилди: 07:12, 07.10.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик