Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Бенин терма жамоаси сардори Мессига тўртта совға топширди

Баҳо:
+ | -

Бенин терма жамоаси Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви бошланишидан олдин Лионель Мессига совғалар тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Мессининг терма жамоа сафидаги фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди.

Бенин терма жамоаси капитани Сесси Д'Алмейда анъанавий вымпел билан бирга Мессига миллий ҳайкалча, атиргул шохи, терма жамоа свитшоти ва меҳмонлар делегациясининг табрик мактубини топширди.

Буэнос-Айресдаги «Монументаль» стадионида ўтказилган учрашув Аргентина терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Аргентиналиклар сафида Николас Отаменди, Николас Пас ва Месси гол урди. Бундан ташқари, Месси икки голли узатма амалга оширди.

Шу тариқа, Мессининг Аргентина терма жамоаси сафидаги статистикаси 208 та ўйинда 126 та гол ва 70 та голли узатмани ташкил қилди.

Киритилди: 07:16, 07.10.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик