Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашувида нега кўз ёшларини тия олмаганини тушунтирди.
"У бизга унинг ёнида бўлиш имкониятини бергани учун ундан чексиз миннатдормиз. Кўз ёшларимми? Ўша пайтда хаёлимдан жуда кўп фикрлар ва хотиралар ўтди. Уни энди терма жамоада кўрмаслигимизни ўйлаб, жуда ғамгин бўлдим. У бизга беқиёс мерос қолдирмоқда", — дея Скалонининг сўзларини Ole келтирди.
Мутахассис Аргентина терма жамоаси, албатта, ўз йўлида давом этишини, аммо Месси каби футболчи бошқа бўлмаслигини ҳам таъкидлади.
Бенинга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида Аргентина 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Месси майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг барча учта голида иштирок этди: бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва иккита голли узатма берди.













