"Лидс" марказий ҳимоячиси Тарик Мухаремович фаолиятини Англия Премьер-лигасидан ташқарида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Мюнхеннинг "Бавария" ва Миланнинг "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Мухаремовичга "Барселона" ҳам қизиқиш кўрсатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Лидс" эса босниялик ҳимоячининг эҳтимолий трансферини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухаремович 2026 йил ёзидан буён "Лидс" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.













