"Саутгемптон" мураббийи Тонда Экерт рақибга жосуслик қилгани учун жазоланди.
The Athletic нашрининг журналисти Дэвид Орнштейннинг сўзларига кўра, "авлиёлар" мураббийи ўтган мавсумдаги Чемпионшип плей-офф босқичида рақибга жосуслик қилиш билан боғлиқ шов-шувли можаро бўйича терговдан сўнг, чоршанба, 7 октябрь куни Футбол Ассоциациясидан якуний ҳукмни олди.
Шунингдек, Экерт 2027/28 йилги мавсум охиригача олти ҳафтага дисквалификация қилиш ва 28 000 фунт стерлинг миқдорида жарима солгани ҳақида хабар берилган эди.













