"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста жамоадоши Неймар ҳали ўз имкониятларини юзага чиқаришга улгуришини, бунга фақат вақт талаб этилишини таъкидламоқда.
"Неймарда ўзини кўрсатиш учун ҳали кўп имконият бўлади. У ҳали ёш эканини унутмайлик. Аммо шуниси аниқки, "Барселона" таркибида ҳали узоқ йиллар давомида шундай ажойиб ҳужумчи бўлади", - дея Иньестанинг сўзларини нашр қилган Goal.com.
Қайд этиш ўринлики, Неймар жорий мавсумда ҳозирча 8 ўйинда қатнашиб, битта гол муаллифи бўлди.













