Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Дидье Дрогба: «Манчинининг келиши омадли бўладими-йўқми, бир нима дея олмайман»

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида "Ювентус"га қарши ўйинда гол урган "Галатасарой" ҳужумчиси Дидье Дрогба дуранг натижадан қониққанини айтиб, турк клуби ҳалиб бундан яхшироқ ўйин намойиш эта олишини ҳам қистириб ўтди.

"Жудаям хурсандманю Ўйлайманки, бу натижа биз учун жуда яхши бўлди. Ха, биз кўпроғини кутгандик...

Пенальти психологик зарба бўлди. Аммо биз яна гол уришимизга ишондик ва якунда шундай бўлди ҳам. Натижани яхши дейиш мумкин.

Албатта, биз 1:0 ҳисобини сақлаб қолишимиз мумкин эди, аммо "Ювентус" ўз майдонида тўп сурганини унутмайлик. Уларни ўз мухлислари қўллаб-туришди.

Охирги 2-3 кун Фотих Теримнинг кетгани, ўрнига Роберто Манчинининг келгани сабаб ноодатий кунлардан бўлди. Аммо бу ўзгариш муваффақият олиб келадими-йўқми, билмадим.

Энди бизда янги бош мураббий бор. У билан ишлашимиз, ўйинларда ғалаба қозонишимиз ва барчасини клуб учун қилишимиз керак. Айнан жамоа энг муҳими. Ҳар доим энг юқори даражада ўйин кўрсатишга интилишимиз лозим", - дейди Дрогба УЕФА расмий сайти ходимлари билан суҳбатда.

Манба: www.football.kulichki.net

 

 

Киритилди: 23:38, 03.10.2013.
Ўқилди: 2933 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.