Кириш Регистрация
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон 0-0 Насаф
31/10 17:00 Машъал 0-3 Динамо
31/10 17:30 Челси 2-0 Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте 0-2 Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор 1-0 Андижон
31/10 19:00 Болонья 2-1 Монца
31/10 20:00 Борнмут 2-0 Лидс
31/10 20:00 Брентфорд 2-0 Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити 3-1 Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити 2-2 Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити 0-1 Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано 3-0 Сельта
31/10 22:00 Удинезе 2-5 Рома
31/10 22:30 Бетис 2-1 Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм 2-0 Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина

Мессининг кетиши Аргентина футбол федерацияси учун молиявий муаммо туғдириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг халқаро футболдан кетиши Аргентина футбол ассоциацияси учун жиддий молиявий синовга айланиши мумкин. Чунки AFA жаҳон футболидаги энг катта тижорий ва медиа қийматга эга юлдузлардан бирини йўқотди.

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини "Монументаль" стадионида Бенин устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Бу унинг миллий жамоа сафидаги 208- ва сўнгги учрашуви бўлди.

39 ёшли футболчи хайрлашув баҳсида пенальтидан гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. У терма жамоадаги фаолиятини 126 та гол, иккита Америка Кубоги ва 2022 йилги жаҳон чемпионлиги билан якунлади.

Мессининг сўнгги ўйини унинг тижорий жозибаси қанчалик катта эканини ҳам кўрсатди. "Монументаль" стадиони учун ажратилган 85 мингта чиптанинг барчаси сотилди. Айрим жойлар нархи 480 минг песогача, яъни 280 евродан ортиқ бўлган.

Forbes Argentina баҳосига кўра, хайрлашув учрашуви чипта сотувидан қарийб 13 миллион доллар даромад келтириши мумкин. Баҳснинг Telefe телеканалидаги энг юқори рейтинги 36 пунктга етган, очиқ эфир орқали эса 2,59 миллиондан ортиқ томошабин ўйинни кузатган.

Мессининг кетиши AFAнинг тижорий фаолиятига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Аргентина футбол федерацияси 2017 йилда миллий жамоа билан ишлаган 6 та ҳомийдан бугунги кунда 100 дан ортиқ ҳамкоргача ўсди. Улар АҚШ, Европа, Осиё ва Яқин Шарқда фаолият юритади.

The Times маълумотига кўра, федерациянинг қарийб 120 та ҳомийси бор ва даромади тахминан 150 миллион долларни ташкил этади. iProfessional ҳам ҳамкорлар сонини 120 атрофида деб кўрсатган.

AFAнинг тижорий директори Леандро Петерсен аввалроқ Мессини федерация бренди учун "мислсиз тезлаштирувчи куч" деб атаган эди. Айниқса, Аргентина аввал унчалик кучли иштирок этмаган бозорларда унинг таъсири жуда катта бўлган.

Шу билан бирга, AFA Месси даврида молиявий жиҳатдан анча мустаҳкамланди.

AS маълумотига кўра, Аргентина 2019 йилдан буён турли мусобақалар билан боғлиқ бонуслар ҳисобидан тахминан 121 миллион доллар ишлаб олган. Бу маблағларга 2019 ва 2021 йилги Америка Кубоги, 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳамда 2024 йилги Америка Кубогидан тушган мукофот пуллари ҳам киради.

Албатта, Аргентинанинг тижорий ўсиши ёки спортдаги муваффақиятлари фақат Месси билан боғлиқ эмас. Бироқ унинг халқаро миқёсдаги машҳурлиги чипта сотуви, телетрансляциялар, ҳомийлик шартномалари, атрибутика, рақамли контент ва хориждаги учрашувлар қийматини сезиларли даражада ошириб келган.

Энди AFA олдида энг таниқли футболчисисиз ҳам ушбу тижорий суръатни сақлаб қолиш вазифаси турибди.

Киритилди: 22:55, 07.10.2026.
Ўқилди: 1362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик