Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 1-0 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 0-0 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Фергюсон Гвардиолани «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига кўндирмаганидан афсусда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон вақтни ортга қайтариб, Хосеп Гвардиола билан яна бир бор кечки овқатланиб, уни «қизил иблислар»ни бошқаришга кўндиришни истаган бўлар эди.

«Сўнгги 10 йил давомида Гвардиола билан 2012 йилда Нью-Йоркда ўтказган кечки овқатимиз бир неча ой олдинроқ бўлганида нима содир бўлар эди, деб кўп ўйладим. Ўша пайтда мен ҳали фаолиятимни якунлашга қатъий қарор қилмаган эдим. Пеп эса Ла Лигада атиги тўрт йил ичида эришган улкан муваффақиятларидан сўнг — требл, шунингдек, чемпионлик ва Чемпионлар лигасидаги ғалабадан кейин — “Бавария”да ўзини синаб кўришга ишонч ҳосил қилган эди.

Агар вақтни ортга қайтара олганимда, биз бир неча ой олдинроқ кечки овқатга чиққан бўлардик. Мен унга кўпроқ Тиньянелло [Италия виноси] қуйиб, унинг келажаги “Манчестер Юнайтед” билан боғлиқ эканини бор кучим билан тушунтиришга ҳаракат қилган бўлардим», — дея Фергюсоннинг янги «Ҳаётим ўйинлари» китобидаги сўзларини Mirror келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Алекс Фергюсондан кейин 2013 йилда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимини Дэвид Мойес эгаллаган. Шотландиялик мутахассис 2014 йил апрелидаёқ истеъфога чиқарилган.

Хосеп Гвардиола эса 2016 йилда «Манчестер Сити»ни қабул қилиб олди ва жамоа билан 10 мавсум ишлади.

Киритилди: 15:48, 08.10.2026.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик