Англия Премьер-лигасининг топ-5 клуби «Манчестер Сити»ни лигадан чиқариш ва «шаҳарликлар»га трансферларни амалга оширишни тақиқлашни истамоқда. Бу ҳақда FullTime Report Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Манчестер Сити» эгалари жамоанинг АПЛдан тушириб юборилишининг олдини олиш учун барча чораларни кўрмоқда. Бироқ «шаҳарликлар» юристлари охир-оқибат клубни қуйи дивизионга тушириш жазоси кутаётганини тахмин қилмоқда.
Сентябрь ойи охирида АПЛнинг мустақил комиссияси «Манчестер Сити» 2009–2018 йиллар оралиғида мусобақанинг молиявий қоидаларини кенг кўламда бузгани бўйича қўйилган 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топилганини маълум қилган эди.
Клубга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган санкциялар орасида совринлардан маҳрум қилиш, очколарни олиб ташлаш, трансфер тақиқи ёки катта миқдорда жарима солиш каби чоралар бўлиши мумкинлиги хабар қилинган.













