«Манчестер Сити» ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва Родрига муқобил футболчи топиш мақсадида «Барселона» футболчиси Френки де Йонг вариантини кўриб чиққан. Бу ҳақда SPORT хабар берди.
Манбага кўра, Англия клуби нидерландиялик ярим ҳимоячининг трансфери юзасидан дастлабки суриштирув ўтказган ва унинг тиббий ҳисоботларини ҳам сўраган.
Бироқ футболчининг тиббий маълумотлари билан танишиб чиққач, «Манчестер Сити» де Йонгни сотиб олиш ғоясидан воз кечган. Шундан сўнг клуб эътиборини ёшроқ футболчиларга қаратган.
Манчестер клуби кейинчалик Энцо Фернандес, Эллиот Андерсон ва Айюб Буадди каби футболчиларни харид қилиш учун умумий ҳисобда тахминан 375 миллион евро сарфлаган.













