Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Балеба ҳали «Манчестер Юнайтед»да дебют қилмади, аммо барчани ҳайратда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ярим ҳимоячиси Карлос Балеба ҳали жамоа сафида расмий дебют қилмаган бўлса-да, машғулотлардаги фаоллиги ва ишга муносабати билан клуб ходимлари ҳамда жамоадошларида ижобий таассурот қолдирмоқда.

Клуб ичидаги манбаларнинг маълум қилишича, камерунлик футболчи «Каррингтон» машғулотлар базасида ўзининг юқори кайфияти, ижобий муносабати ва ғайрати билан ажралиб турибди.

«Манчестер Юнайтед» Балебани 2025 йилдаёқ ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган эди. Бироқ 22 ёшли футболчининг «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши ёзги трансферлар даврининг сўнгги қисмида амалга ошди.

Маълумотларга кўра, манчестерликлар ходимлари Балебанинг меҳнатсеварлиги ва ҳазилкашлигини юқори баҳоламоқда.

Футболчи жисмоний ҳолатини тезроқ яхшилаш ва янги жамоасига мослашиш мақсадида ҳатто дам олиш кунларида ҳам машғулотлар базасига келиб, қўшимча шуғулланган.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби камерунлик ярим ҳимоячининг бундай профессионал муносабатидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Балеба ўтган мавсумда «Брайтон» сафида Англия Премьер-лигасининг 31 та учрашувида иштирок этган.

Кутилмаларга кўра, 22 ёшли футболчи жамоага тўлиқ мослашгач, бош мураббий Майкл Каррик қўл остида «Манчестер Юнайтед»нинг ярим ҳимоя чизиғига жисмоний куч, ҳаракатчанлик ва юқори шиддат олиб кириши мумкин.

Киритилди: 16:41, 08.10.2026.
Ўқилди: 1405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик