Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-1 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Совринларимни тортиб олишмасин». Аканжи «Манчестер Сити» можароси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи собиқ жамоаси «Манчестер Сити» атрофида давом этаётган молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ иш юзасидан ўз фикрини билдирди.

2022–2025 йилларда Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилган швейцариялик футболчи мазкур жараён ҳақида батафсил маълумотга эга эмаслигини, бироқ клуб раҳбариятига ишонишини таъкидлади.

«Мен ҳали ҳам айрим футболчилар билан алоқадаман. Лекин бу иш ҳақида сизлардан кўпроқ маълумотга эга эмасман.

Ўша пайтда бизга хотиржам бўлишимиз, клуб вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани ва ҳеч қандай жиддий муаммо юзага келмагани айтилганди.

Мен «Манчестер Сити» раҳбариятига ишонаман ва вазият ҳақиқатан ҳам улар айтганидек эканига умид қиламан.

Совринларимдан маҳрум этишмаса, яхши бўларди. Акс ҳолда, бу мен учун бироз аламли бўлади.

Аммо мен ҳам бу иш билан боғлиқ барча янгиликларни фақат оммавий ахборот воситалари орқали билиб боряпман», — деди Аканжи.

«Совринларимдан маҳрум бўлишни истамайман»

Суҳбат давомида журналистлар Аканжи қўлга киритган совринлар қайта кўриб чиқилиши кутилмаётганини таъкидлашди.

Чунки «Манчестер Сити»га нисбатан олиб борилаётган иш асосан 2009–2018 йиллар оралиғидаги молиявий фаолиятга тааллуқли.

Мануэль Аканджи эса Манчестер клубига фақат 2022 йилда келиб қўшилган. Шу сабабли унинг жамоа билан эришган ютуқлари мазкур даврга тўғри келмайди.

Бироқ швейцариялик ҳимоячи келгусида яна қандай маълумотлар ошкор бўлишини олдиндан айтиш қийинлигини билдирди.

«Яна нималарни топишларини ким билади? Ахир сизлар коронавирус билан боғлиқ воқеалардан ҳам ҳалигача нимадир излаяпсизлар. Ваҳоланки, бу воқеаларга беш йил бўлди», — дея жавоб қайтарди Аканжи.

Шу тариқа, «Интер» ҳимоячиси «Манчестер Сити» раҳбариятига ишонишини билдириш билан бирга, тергов жараёнининг эҳтимолий оқибатлари борасидаги ноаниқликларга ҳам эътибор қаратди.

Киритилди: 17:37, 08.10.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик