Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

"ПСЖ" январь ойида Забарний сотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" қишки трансфер ойнасида украиналик ҳимоячи Илля Забарний билан хайрлашиши мумкин.

Забарний ўз ўйини билан парижликлар раҳбариятини ишонтира олмаяпти. Шу сабаб клуб уни январь ойидаёқ сотиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Агар яқин ҳафталарда украиналик футболчи вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олмаса, унинг клубдан кетиш эҳтимоли янада ошиши мумкин.

"ПСЖ" Забарнийга ўринбосар сифатида кўриб чиқаётган футболчилар орасида «Атлетико» ҳимоячиси Марк Пубил ҳам бор. Испаниялик футболчи ўзининг жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан Франция чемпионини қизиқтирмоқда. У ҳимоянинг ўнг қанотида ҳам ўйнай олади.

Забарний жорий мавсумда Франция чемпионатида ҳали бирор марта майдонга тушмади. Бироқ у бошқа турнирларда 2 та учрашув ўтказди: «Ланс»га қарши Суперкубок баҳсида (0:1) ва Чемпионлар лигасида «Слован»га қарши ўйинда (6:1).

Франция Лига 1 турнир жадвалида "ПСЖ" 8 очко билан 6-ўринда бормоқда. Луис Энрике шогирдлари навбатдаги учрашувни 10 октябрь куни «Ле Ман»га қарши ўтказади.

Киритилди: 17:39, 08.10.2026.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик