Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Раҳмат, Аргентина!» — Месси миллий терма жамоа билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Лионель Месси мамлакат бош жамоаси сафидаги сўнгги учрашувидан кейин мухлисларга таъсирли мурожаат йўллади.

7 октябрь куни Аргентина терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур баҳс 39 ёшли Лионель Мессининг миллий терма жамоа таркибидаги фаолиятида сўнгги ўйин бўлди.

Аргентиналик ҳужумчи хайрлашув учрашувида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, битта гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса Аргентина рақиб дарвозасига учта жавобсиз гол йўллади.

48-дақиқада Николас Отаменди ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Нико Пас устунликни оширди. 71-дақиқада эса Лионель Месси пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.

«Раҳмат, Аргентина!»

Тарихий учрашувдан кейин Лионель Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қисқа, аммо таъсирли хайрлашув сўзларини эълон қилди.

«Барча гаплар айтилди. Энди ҳаммаси амалга ошди. Айтиш учун қолган ягона сўзлар эса юрагимнинг тубидан чиқмоқда: Раҳмат, Аргентина!» — деб ёзди футболчи.

Аргентина футболи тарихидаги унутилмас фаолият

Лионель Месси миллий терма жамоа сафида жаҳон футболидаги энг нуфузли совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

У 2022 йилда Аргентина билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, 2021 ва 2024 йилларда икки марта Америка кубоги ғолибига айланди.

Бундан ташқари, Месси 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Аргентина олимпия терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган.

Шу тариқа, Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятига нуқта қўйди. Унинг сўнгги учрашуви ҳам ғалаба, гол ва голли узатмалар билан якунланди.

Киритилди: 17:44, 08.10.2026.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик