«Реал» ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтириш устида ишламоқда. The Touchline хабар беришича, Мадрид клуби келажакда Англия Премьер-лигаси жамоалари Беллингем учун таклифлар билан чиқиши мумкинлигини англамоқда.
Шу омилни инобатга олган ҳолда, «қироллик клуби» футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузишни истамоқда.
Бир неча кун олдин матбуотда «Реал» Беллингемга маоши оширилган янги шартнома таклиф қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
23 ёшли Жуд Беллингемнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2028/2029 йилги мавсум охирига қадар амал қилади. У Мадрид клуби сафида 148 та учрашувда 49 та гол урган ва шерикларига 36 та голли узатма берган.













