Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

“Мен энди армияга бормайман” — Жанубий Кореяда футболчиларнинг интервьюси сабаб 53 йиллик қонун бекор қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ҳукумати халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан спортчиларни мажбурий ҳарбий хизматдан озод қилиш амалиётини қайта кўриб чиқади. Бунга Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган U-23 терма жамоаси футболчиларининг интервюлари сабаб бўлди.

Японияга қарши кечган финалдаги ғалабадан (1:0) сўнг бир неча футболчининг хатти-ҳаракати мамлакатда жиддий эътирозларга сабаб бўлди. Ҳужумчи Ян Мин Ҳёк ўйиндан кейин: “Мен учун медал ёки чемпионлик муҳим эмасди. Майдонда фақат битта нарсани — ҳарбий хизматдан қутулишни ўйлаб ҳаракат қилдим”, деган бўлса, жамоа сардори Ли Ги Ҳёк олтин медалини кўрсатиб, “Мен энди армияга бормайман”, дея очиқчасига гапирган. Яна бир яримҳимоячи Парк Син Су эса тармоқларга аскарлар киядиган бош кийимдаги суратини жойлаган.

Гарчи футболчилар бу ҳаракатлари учун узр сўраган бўлса-да, жамоатчиликнинг эътирозлари тўхтагани йўқ. Айниқса, дунёга машҳур “BTS” гуруҳи аъзолари каби юлдузлар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган бир пайтда, спортчиларнинг бундай имтиёз билан мақтаниб юриши адолатсизлик сифатида баҳоланмоқда.

Давлат амалдорлари ушбу тизим эскирганини тан олмоқда. Хусусан, маданият ва спорт вазири Чой Хви Ёнг ҳамда Мудофаа вазирлиги вакиллари спортчилар ва санъаткорларга бериладиган имтиёзлар тизими нолдан қайта кўриб чиқилиши ёки бутунлай бекор қилинишини маълум қилди.

“Ҳатто жамоа сардори армияга бормаслиги билан мақтаняпти. Унда ҳар йили хизматга кетаётган оддий ёшлар аҳмоқми? Жаҳон юлдузлари бўлган "BTS" армияга боришга мажбур бўлса-ю, қандайдир Осиё ўйинлари ғолиблари ундан озод қилинса — бу чиндан ҳам адолатданми?”, дея эътироз билдирди собиқ депутат Ю Сон Мин.

Маълумот ўрнида, Жанубий Кореяда эркаклар 28 ёшгача 18—21 ойлик мажбурий ҳарбий хизматни ўташи шарт. Бироқ 1973 йилда жорий қилинган қоидага кўра, Олимпиада совриндорлари ва Осиё ўйинлари чемпионлари тўлиқ хизмат ўрнига атиги 3 ҳафталик тайёргарлик ўқувларида қатнашиб, армиядан озод қилиниши белгиланган. Жорий йилги турнирда футболчилардан ташқари 16 нафар бейсболчи, кибер спортчилар ҳамда голфчилар ҳам худди шундай имтиёзни қўлга киритган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:43, 08.10.2026.
Ўқилди: 1409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик