Лионель Мессининг Аргентина терма жамоаси билан хайрлашув ўйинидан яна бир қизиқарли тафсилот пайдо бўлди. The Touchline нашрининг хабар беришича, ҳакам Фернандо Вехар ўйин охирида Мессига яқинлашиб, финал ҳуштагини чалиши мумкинми, деб сўраган. Лео рухсат берган ва шундан кейингина Вехар ўйинни тугатган.
Аввалроқ, интернетда ҳакам Фернандо Вехарнинг ўйиндан кейин Лионель Мессига сариқ ва қизил карточка бергани акс этган видео пайдо бўлган эди.
Хайрлашув ўйинида Месси гол урди ва иккита голли узатма берди. Аргентина Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Энди Лионель Месси "Интер Маами" сафидаги ўйинларига эътибор қаратади.













