Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби мавсумни муваффақиятсиз бошлаганидан сўнг бош мураббий Мартин Демикелиснинг келажаги юзасидан дастлабки муҳокамаларни бошлади.
Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.
Жамоа мавсумнинг дастлабки олтита расмий учрашувида «Трир»ни 6:0, Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини 3:0 ва «Гамбург»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бироқ «Вердер»га 1:3, «Комо»га 1:4 ва «Байер»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Айни пайтда «РБ Лейпциг» Бундеслига турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Клуб раҳбарияти ҳозирча 45 ёшли Мартин Демикелисга ишонч билдиришда давом этмоқда. Шунга қарамай, унинг келажаги борасида дастлабки муҳокамалар бошланган.
Маълумотларга кўра, «РБ Лейпциг» раҳбарияти ҳозирда ишсиз бўлган Юлиан Нагельсманнни бош мураббийлик лавозимига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
39 ёшли мутахассис аввал ҳам «РБ Лейпциг»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа УЕФА Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган ва Бундеслигада кумуш медалларни қўлга киритган.
Нагельсманн бошқаруви даврида «РБ Лейпциг» ҳар бир учрашувда ўртача 1,94 очко жамғарган.













