Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Лэмпард «Манчестер Сити»нинг чемпионлик унвонларидан маҳрум этилиши эҳтимолига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Манчестер Сити»нинг Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузгани сабабли чемпионлик унвонларидан маҳрум этилиши эҳтимолига муносабат билдирди.

Англиялик мутахассиснинг фикрича, футболчиларнинг майдонда эришган ютуқларини уларнинг хотирасидан ўчириб бўлмайди.

«Менда чемпионлик унвонлари бор, аммо улар деворимга осиб қўйилмаган. Улар хотирамда сақланади.

Энг кучлиларга қарши майдонга тушиб, улар билан рақобатлашган аксарият футболчилар ғалаба қозониш учун улкан меҳнат қилишган.

Шунинг учун, менимча, футболчидан чемпионлик унвонини тортиб олиш жуда қийин бўлади.

Бундай ютуқлар чиройли шиша шкафда ёки бошқа жойда эмас, инсон хотирасида сақланиши керак», — дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради The Athletic.

Фрэнк Лэмпард 2014/2015 йилги мавсумда «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. У «Челси»ни тарк этганидан сўнг Манчестер клубида бир йил фаолият юритган.

«Манчестер Сити» 2009–2018 йиллар давомида молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топилган.

Бироқ клубга нисбатан қўлланадиган якуний жазо ҳозирча белгиланмаган.

Киритилди: 01:56, 09.10.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3982]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3678]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3505]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3103]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2836]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2831]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2674]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2491]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2475]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2218]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик