Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Франция футболида молиявий инқироз: клублар телетрансляция шартномасидан норози

Баҳо:
+ | -

Франциянинг юқори дивизионида иштирок этаётган клублар мамлакат чемпионатининг трансляция ҳуқуқларига эга бўлган Ligue 1 Plus платформаси билан келишувни имкон қадар тезроқ бекор қилишни хоҳламоқда.

Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Ligue 1 Plus Франция профессионал футбол лигасига тегишли трансляция платформаси ҳисобланади.

У DAZN компанияси Лига 1 ўйинларини намойиш этиш бўйича беш йиллик шартномани имзолаганидан бир йил ўтиб, келишувни бекор қилганидан сўнг ишга туширилган.

Янги трансляция платформаси иккинчи мавсумдан буён фаолият юритмоқда. Бироқ унинг клубларга тўлаётган маблағлари ҳамон жуда камлигича қолмоқда.

Манба маълумотларига кўра, айнан шу ҳолат Франция футболидаги ҳозирги молиявий инқирознинг асосий омилига айланган.

Телетрансляция ҳуқуқлари учун янги тендер

Ноябрь ойида Франция чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқлари бўйича янги тендер бошланиши кутилмоқда.

Янги шартнома 2027/2028 йилги мавсумдан кучга кириши режалаштирилган.

Лига 1 учрашувларини трансляция қилишга Canal+, RMC Sport, Netflix ва Amazon Prime Video компаниялари қизиқиш билдириши мумкин.

Шунингдек, қонунчиликка киритиладиган ўзгариш янги тендернинг жозибадорлигини ошириши кутилмоқда.

Мазкур ўзгариш трансляция ҳуқуқларини ягона пакет сифатида сотиш имконини беради.

Киритилди: 01:58, 09.10.2026.
Ўқилди: 878 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик