«Ноттингем Форест» бош мураббийи Оливер Гласнер «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидабузарликлар билан боғлиқ иши юзасидан ўз фикрини билдирди.
Аввалроқ мустақил комиссия Манчестер клубини Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топган эди.
Гласнер мазкур иш бўйича якуний қарор имкон қадар тезроқ қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.
«Келинг, якуний ҳукмни кутайлик. Аммо мен бунинг имкон қадар тезроқ содир бўлишини хоҳлайман.
Бу ишнинг Англия Премьер-лигасига етказаётган зарари фақат Англия билан чекланмайди. Бу бутун дунёда, айниқса, Европада катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган масала.
Энг муҳими — лиганинг ҳалоллиги ва яхлитлигини сақлаб қолиш. Чунки мухлислар мусобақага бўлган ишончини йўқотиши биланоқ уни томоша қилишни ҳам тўхтатади», — деди Гласнер The Guardian нашрига.
Германиялик мутахассис «Кристал Пэлас» билан боғлиқ вазиятни ҳам эслади.
Ўшанда суд жараёни чўзилиб кетгани сабабли клуб қайси еврокубок мусобақасида иштирок этишини билмай қолган эди.
Гласнернинг фикрича, «Манчестер Сити» билан боғлиқ ишда ҳам якуний қарорни имкон қадар тезроқ қабул қилиш зарур.













