«Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоасининг 16 ёшли футболчиси Жей-Жей Габриэль фаолиятини Испанияда давом эттиришни режалаштирмоқда.
Истеъдодли англиялик Мадриднинг «Реал» ва «Барселона» клублари ўртасида танлов қилмоқда. Ла Лиганинг ушбу грандлари ёш юлдузни қўлга киритиш борасида Европанинг бошқа топ-клубларидан олдинда бормоқда. Бунинг сабаби футболчининг ўзи ва унинг яқинлари Испанияга кўчиб ўтиш ниятида эканидир. Sky Sport маълумотларига кўра, трансфер қиймати 10–15 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Жей-Жей Габриэль жорий мавсум бошидаёқ клубдан кетишга қарор қилган. Бунга унинг «Манчестер Юнайтед»дан кўнгли қолгани сабаб бўлган. Ҳужумкор ярим ҳимоячига «Бавария» ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













