Қатарнинг "Ал-Сайлия" клуби испаниялик ҳужумчи Хоселу билан шартнома имзолаганини расмий сайти орқали эълон қилди.
Томонлар ўртасидаги келишув муддати ошкор этилмаган.
"Испаниялик гигант энди "Ал-Сайлия"да", — деб ёзди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.

Хоселу сўнгги икки мавсум давомида Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клуби шарафини ҳимоя қилган.
У барча мусобақалар доирасида 58 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Ҳужумчи аввалроқ Мадриднинг "Реал", "Эспаньол", "Ньюкасл", "Сток Сити", "Депортиво", "Ганновер", "Айнтрахт" ва "Сельта" клубларида ҳам тўп тепган.
"Ал-Сайлия" Қатар чемпионатининг жорий мавсумида дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган ва турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.













