Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Флик де Йонгнинг «Барселона» сафига қачон қайтишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигаси доирасида «Хетафе»га қарши учрашув олдидан ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг жароҳатдан кейин жамоа сафига қачон қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Германиялик мутахассис нидерландиялик футболчининг 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Реал Бетис»га қарши ўйинда қайдномага киритилиши мумкинлигини таъкидлади.

«Режамизга кўра, эҳтимол, «Бетис»га қарши учрашув унинг илк бор қайдномага киритиладиган ўйини бўлар.

Яхши хабарлар бор: у ҳозир оғриқ сезмаяпти. Бироқ ҳали кутишимиз керак», — деди Флик.

Френки де Йонг сўнгги бир неча кундан буён жамоа билан биргаликда машғулот ўтказмоқда.

Нидерландиялик ярим ҳимоячи 2026 йилги жаҳон чемпионатидан буён уни майдондан четда қолдирган тизза жароҳатидан тикланишнинг якуний босқичига яқинлашмоқда.

Шунингдек, Флик Андреас Кристенсеннинг узоқ муддатли жароҳати сабаб де Йонг зарурат туғилганда марказий ҳимояда ҳам ўйнаши мумкинлигини билдирди.

Киритилди: 17:12, 09.10.2026.
Ўқилди: 860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик