"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Марк Бернални ҳимоя чизиғида ўйнатишни режалаштирмаяпти.
19 ёшли таянч ярим ҳимоячиси марказий ҳимоячи позициясида ҳам ҳаракат қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ каталонияликлар устози бундай тажрибалардан воз кечишни афзал кўрмоқда.
"Берналь баъзан машғулотларда марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди, аммо расмий учрашувларда уни бу позицияда кўрамиз, деб ўйламайман.
Шунга қарамай, бундай истеъдодга эга ёш футболчи учун ушбу позицияда машғулот ўтказиш фойдали, деб ҳисоблайман.
Бу унинг ривожланишига ва ўзига бўлган ишончини оширишига ёрдам беради", — деди Флик матбуот анжуманида.
"Барселона" бугун Испания Ла Лигаси доирасида ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилади.
Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:30 да бошланади.













