Португалия миллий терма жамоаси Криштиану Роналдунинг профессионал фаолиятидаги 980-голидан сўнг ижтимоий тармоқларда қисқа табрик эълон қилди.
Португалиялик ҳужумчи "Ан-Наср" сафида "Ад-Дирия"га қарши учрашувда гол урди. Мазкур баҳс 3:0 ҳисобида якунланди.
"Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг ғалабали учрашувида гол урди", — дейилади Португалия терма жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Португалия футбол федерацияси Роналдуни миллий терма жамоа ўйинларидан номаълум муддатга четлатгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Хабарларга кўра, бунга футболчининг хатти-ҳаракатлари ҳамда Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи давомида терма жамоа қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани сабаб бўлган.
Роналду бир ойдан олти ойгача муддатга терма жамоа ўйинларидан четлатилиши, шунингдек, катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Футболчининг ўзи аввалроқ эҳтимолий жазога эътироз билдирмаган эди.













