Леверкузеннинг "Байер" клуби Германия Бундеслигасининг 5-турида "Майнц" устидан ғалаба қозонди.
10 октябрь куни Майнц шаҳридаги "МЕВА Арена" стадионида бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мезбонлар сафида Антони Каси иккита гол уриб, дубль қайд этди. "Майнц"нинг яна бир голига Бенедикт Холлербах муаллифлик қилди.
"Байер" таркибида эса Роберт Андрих, Патрик Шик, Жарелл Куанса ва Мусса Диаби рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Леверкузен клуби еттита гол урилган учрашувда 4:3 ҳисобида зафар қучди.













