Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Шерингем: "Рэшфорд ҳеч қачон етакчи бўла олмайди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Тедди Шерингем ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдириб, манкунианликларнинг бир қатор футболчиларидаги етакчилик хусусиятларига баҳо берди.

"Маркус Рэшфорд астойдил меҳнат қилмоқда, аммо у ўртача савиядаги жамоада ўйнаяпти.

Бу ерда сэр Алекс Фергюсон қандай футболчиларни сотиб олганини эслашимиз керак. У майдонда бошқаларга ўрнак бўладиган ҳақиқий етакчиларни жамоага жалб қиларди.

Ҳозир эса "Юнайтед" яхши ижрочиларни сотиб олмоқда, аммо уларнинг барчаси бошқаларга эргашадиган футболчилар. Улар етакчи эмас. Уларга йўл-йўриқ кўрсатадиган инсон керак, аммо бундай етакчи йўқ.

Агар "Юнайтед" ҳозир намойиш этаётган футболга қарасангиз, ҳамма кимдир вазиятни ўзгартиришини кутаётганини кўрасиз.

Жамоада ҳақиқий етакчилик ҳам, маҳорат ҳам йўқ. Бунинг ҳеч бири кўринмаяпти.

Рэшфорд — ёрдамчи вазифани бажарадиган футболчи. У ҳақиқий етакчиларнинг ўрнини тўлдирувчи ўйинчи ҳисобланади.

Гарри Кейн ҳужумни бошқариб, олдинги чизиқда ҳаракат қилганида Рэшфорд унга эргашиши мумкин. Аммо Маркуснинг ўзи етакчига айлана олмайди.

Ҳужум чизиғида унинг ёнида ёш Беньямин Шешко ёки ҳалигача "Юнайтед"да ўз кучига тўлиқ ишонмайдиган Матеус Кунья бор.

Ҳатто Брайан Мбемуонинг ҳам етакчилик хусусиятлари мени ишонтирмаяпти. У кимдир йўл кўрсатишини кутиб турибди.

Бруну Фернандеш ҳаракат қиляпти, аммо бунинг ўзи етарли эмас", — дея Шерингемнинг сўзларини келтиради Tribal Football нашри.

Киритилди: 20:51, 10.10.2026.
Ўқилди: 1000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик