Мадриднинг "Атлетико" клуби Испания чемпионатидаги ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Бугун Диего Симеоне шогирдлари Ла Лиганинг 8-тури доирасида "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мадридликлар бунга қадар "Реал Сосьедад"ни 3:0, "Осасуна"ни 4:0 ва "Реал"ни 2:1 ҳисобида енгган эди.
Шу тариқа, "Атлетико" Испания чемпионатидаги ғалабали сериясини кетма-кет тўртта учрашувга етказди.
Симеоне жамоаси навбатдаги ўйинини 13 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.













