Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Германия Бундеслигасининг 5-тури доирасида "Аугсбург"га қарши учрашувда иккита голли узатмани амалга оширди.
2:2 ҳисобида якунланган баҳснинг 55-дақиқасида англиялик футболчи Исмаэль Сайбарига голли узатма берди.
80-дақиқада эса Кейн Натаниэль Брауннинг голига ассистентлик қилди.
Шу тариқа, 32 ёшли ҳужумчи "Аугсбург"га қарши учрашувда "Бавария"нинг ҳар иккала голида ҳам бевосита иштирок этди.
Жорий мавсумда Харри Кейн клуби ва Англия терма жамоаси сафида жами 12 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













