«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида «Тоттенхэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Баҳснинг 78-дақиқасидан бошлаб меҳмонлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Бироқ манчестерликлар сон жиҳатидан устунликка эга бўлишига қарамай, ғалаба қозона олмади.
Қизиғи, «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида рақиблари қизил карточка олган сўнгги учта учрашувнинг бирортасида ҳам ғалабага эриша олмаган.
Ушбу баҳсларда манкунианликлар бир марта дуранг қайд этган ва икки бор мағлубиятга учраган.













