Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Мурод Исмоилов: «ОЧЛ йўлланмаси учун икки баравар куч билан ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "шерлар" бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

— Ўйин кутилганидек шиддатли бўлди. Ажойиб майдонда яхши ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда йигиитлар вазифаларни тўлиқ бажаришди ва гол уришга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда эса футболчиларимиз натижани ушлаб қолиш учун ўйнашди. "Локомотив" гол уришга ҳаракат қилди, бизда эса қарши ҳужумда яхши имкониятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Бугун ҳақиқий жамоа эканимизни исботлаймиз. Бунинг учун йигитларга раҳмат.

— Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Пахтакор" яхши ўйин ўтказиб, чемпионликни қўлга киритганди. Ушбу мавсумнинг якуний палласида ҳам жамоа яхши ўйин кўрсата бошлади. Жамоадаги ғолиблик руҳиятининг пайдо бўлиши нима билан боғлиқ?
— Бу нарсани кўп нарсалар билан боғлаш мумкин. Бугунги қийин ўйинда бизда жамоа борлиги кўринди. Ўтган турда ҳам "Сўғдиёна" билан баҳсда 1:3 ҳисобида ютқаза туриб, якунда ғалаба қозондик. Ҳозир жамоада муаммолар бор, шунга қарамай, йигитлар бизни яхши тушуниб, қийин вазиятда яхши, жипслашган ҳолда ўйин кўрсата олмоқда.

— Кучли ўйинларга қарши "6 очколик" ўйинларда жамоа ғалаба қзонмоқда. Аммо жамоага барқарорлик етишмаяпти. Бундан кейин жамоада пасайиш юзага келмайдими? Жамоа ОЧЛ йўлланмаси учун охиригача кураша оладими?
— Ўз-ўзидан йигитларнинг кўзида учқун пайдо бўла бошлади. Ёш футболчилар учун Чемпионлар лигасидан маҳрум бўлиш - ортга қадам бўлади. ОЧЛ йўлланмаси учун охиригача курашамиз, курашишга мажбурмиз. "Насаф" билан ўйиндан кейин ОЧЛ йўлланмаси учун имкониятни 50/50 деб турган бўлсак, бугунги кунга келиб, имкониятларимиз анча ошди. Орадаги 14 кунлик йиғинда жамоанинг ҳолатини янада яхшилаб оламиз. Аввал футболчиларга 4 кун дам бериб, кейин 10 кун йиғин ўтказамиз. Орада битта назорат учрашувини ўтказамиз. Олдимизга қўйган вазифаларни уддалай олсак, Самарқандга яхши кайфиятда борамиз.

— Акбар Исматуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ҳолати қандай?
— Исматуллаевнинг "Сўғдиёна" билан ўйинда пайи чўзилганди. Шунга қарамай, бу боланинг характерига ва иштиёқига қойил қолиш керак. У бугунги ўйинда яна жароҳатини янгилаб олди. Олдимизда вақт бор ва у кейинги ўйингача жароҳатини даволаб олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:20, 04.10.2013.
Ўқилди: 3923 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.