Испаниялик радиобошловчи ва спорт шарҳловчиси Маноло Лама Испания чемпионати доирасида «Вильярреал»га қарши ўйин вақтида мадридлик «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг техник ҳудуддаги хатти-ҳаракатларини танқид қилди.
«Моуриньо ўзининг бу хатти-ҳаракатлари билан жамоасига ҳам таъсир ўтказади. У футболчиларни том маънода ақлдан оздиради, асабийлаштиради ва ҳакамларга максимал босим ўтказиш учун трибуналарни ҳам қўзғатади. Унинг барча хатти-ҳаракатлари — бу соф театр.
Моуриньо инқирозли вазиятда ҳаммани чалғитиш учун шляпасидан қуён чиқарадиган айёр сиёсатчиларни эслатади. Унинг мақсади — атрофдагиларнинг барчаси ҳақиқий муаммоларни эмас, балки шу қуённи муҳокама қилишини таъминлаш», — дея Ламанинг сўзларини келтирмоқда COPE.













