Италиянинг «Рома», «Наполи» ва «Фиорентина» клублари Грузия терма жамоаси ҳамда «Фрозиноне»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Георгий Квернадзени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, А Сериянинг учала клуби ҳам грузиялик футболчининг трансфери бўйича «Фрозиноне»га расмий таклиф юборган.
23 ёшли қанот ҳужумчисининг трансфер қиймати 8 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Квернадзе Италия чемпионатининг жорий мавсумида олтита учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













