"Бавария" президенти Герберт Хайнер "Реал Мадрид"нинг Майкл Олисега қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди ва француз қанот ҳимоячиси Мюнхен клуби билан шартномасини узайтиришига умид билдирди.
"Бавария" раҳбари клуб футболчини босим остида сотиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
"Бавария" ўз ўйинчиларини сотишга мажбур бўлмаган клуб, чунки биз қарорларни кучли томонлар нуқтаи назаридан қабул қиламиз. Майкл Олисенинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади ва умид қиламанки, у уни узайтиради", деди Хайнер Bild нашрига берган интервьюсида.
"Биз Майкл Олисега эга бўлганимиздан жуда хурсандмиз. У дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Ишончим комилки, у бир кун келиб "Олтин тўп"ни қўлга киритади - эҳтимол бу йил ҳам".
Олисе 2024 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. 115 та ўйинда у 50 та гол урган ва 58 та голли узатма берган.













