"Эвертон" "Халл Сити"га қарши ўйинда мағлубиятдан қочиб қутулганига қарамай, мураббий Дэвид Мойес натижадан норози.
"Умумий ўйинимиздан жуда хафа бўлдим. Биз сўнгги пайтлардагидан анча ёмон ўйнадик. Бу ачинарли: 2:1 ҳисобида олдинда бўлганимизда, ғалабани қўлдан бой бермаслигимизга амин эдим. Аммо ҳимоядаги бир нечта хатолар бизга халақит берди ва биз вазиятни осонлаштириши мумкин бўлган бир қатор имкониятларни ҳам қўлдан бой бердик", - деди мутахассис.
Англия Премьер-лигасининг кейинги, еттинчи турида "Эвертон" 17 октябрь, шанба куни "Челси" билан ўйнайди.













