Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Ҳиндистон: Асосий рақибимиз — Қатар ва Ўзбекистон

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлари ўрин олган "А" гуруҳи ўйинлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтмоқда. Бугун бўлиб ўтган Непал ва Туркманистон терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйинда қўшниларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тошкент вақти билан соат 21:00да эса Қатар ва Ҳиндистон ёшлари майдонга чиқишади. Ҳиндистон матбуоти мазкур ўйинни ҳал қилувчи ўйин сифатида эътироф этмоқда. Ҳиндлар гуруҳлардаги рақиблар ҳақида қуйидаги фикрларни ёзишди.

Қатар (ўйин 4 октябрь куни): Ҳиндистон саралашнинг очилиш баҳсида Қатарга қарши майдонга чиқади. Қатар қитъада футболи тез ривожланиб бораётган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Қатар ўсмирлар ва ёшлар футболида катта натижаларни қайд эта олмаётган бўлса-да, ўз майдонида ўтадиган саралаш баҳсларида яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилишади. Қатарни голландиялик мутахассис Марсель ван Буурен бошқаради.

Непал (6 октябрь): Ушбу мамлакатнинг ўсмирлар (U16) терма жамоаси келаси йили Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, кўпчиликни ажаблантирди. Футболни ривожлантириш ҳаракат қилаётган непалликлар ушбу мусобақада ҳам шунчаки иштирок этиш учун келишмаган. Непал гуруҳнинг энг кучсиз жамоаси, аммо Ҳиндистон бу жамоа билан ўйинда очко йўқотишга ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон (10 октябрь): Ўзбекистон — Осиёнинг энг кучли жамоаси, гуруҳ фаворити. Марказий осиёликлар 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги сўнгги ОЧда ярим финалгача етиб боришган. Лекин жамоанинг сўнгги пайтдаги формаси у қадар яхши эмас.

Туркманистон (12 октябрь): Ҳиндистон сўнгги пайтларда турли ёшлардаги мусобақаларда Туркманистондан устунликка эришиб келмоқда. Туркманистон гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлса-да, улар гуруҳдаги жамоаларнинг ОЧ йўлланмаси учун имкониятларини пасайтириб юборишмаса керак.

Ҳиндистон ОЧ йўлланмасига эга бўлиш учун яхши ўйин кўрсатиши лозим. Жамоамизнинг энг асосий рақиби Қатар ва Ўзбекистон ҳисобланади. Агар Ҳиндистон араб жамоасини енга олса, қитъа чемпионати йўлланмасини йўлга киритади. Қатарга қарши очилиш баҳси жуда катта аҳамиятга эга.

Колин Тоал бошчилигидаги Ҳиндистон ёшлар терма жамоасининг асосини бундан 2 йил аввалги мамлакат ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ташкил қилишади.

Манба: www.thehardtackle.com
Киритилди: 20:19, 04.10.2013.
Ўқилди: 4334 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик