"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг имконият даражаси ва айни кунларда авжида чиққан ЖЧ-2022ни қишда ўтказиш юзасидан ўз фикрларини баён қилишга йўқ демади. Аммо Мундиал масаласида унга барибир эканлигини сезиш қийин эмас.
"Лукакуни "Эвертон"га берганимиздан афсусда эмасмиз. "Эвертон"да ўйнаш билан "Челси"да ўйнашнинг фарқи бор.
Ҳар ҳафта охирида бизга очко йўқотиш хавфи таҳдид соляпти. Ҳозирча кетма-кет ўйинларда ишончли тарзда ғалаба қозонадиган ва ўйинда устунлик қиладиган даражада кучли эмасмиз.
Ҳозир баъзи жамоаларга тақдим ёрдам беряпти, баъзиларига эса бу муаммолар келтирмоқда. Энг қийин тақвим "МЮ"ники, ундан кейинги ўринда бизмиз. Ўйлайманки, ноябрнинг охирларига бориб таҳминан ким қандай аҳволда эканини айтиш мумкин бўлади.
Хоҳлардимки, жамоам рақибга қараб эмас, ўзининг имкониятларига ишонган ҳолда ўйнасин. Мен ўйинчиларимга шундай руҳиятни сингдиришни истаяпман. Мияда ўрнашган тушунчани ўзгартириш тактикани ўзгартиришга қараганда қийинроқ, лекин менимча, футболчилар бу ўзгаришни тўғри қабул қилишяпти.
ЖЧ-2022 мендан жуда узоқда. Ўша вақтгача клубда - лекин терма жамоада эмас - юқори савияда ишлай оламан деб умид қиламан. Аммо об-ҳаво - ўзгарувчан, балки 2022 йилга бориб Қатарда ёз ҳозирги декабрдагидек кечар, балки ўшанда июнда ҳаво совиб кетар...", - деди Моуриньо BBC билан суҳбатда.