«Арсенал» ҳимоячиси Юрриен Тимбер Англия Премьер-лигасида «Лидс» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган қийин ғалабадан сўнг жамоаси ҳар бир учрашувда максимал имкониятларини намойиш этиши зарурлигини таъкидлади.
Амалдаги чемпион «Арсенал» шанба куни бўлиб ўтган баҳсда ҳисобда ортда бораётганига қарамай, якунда иродали ғалабага эришди.
Тимбер бош мураббий Микель Артетанинг ғалаба ва омадсизлик ўртасидаги фарқ ниҳоятда кичик экани ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади.
«Бу чегара жуда нозик», — деди нидерландиялик ҳимоячи.
Шу билан бирга, Тимбер «Арсенал»нинг юқори шиддатда ҳаракат қиладиган рақибларга қарши қийналаётганини жароҳатланган футболчиларнинг сафга қайтиши ёки жаҳон чемпионати билан боғлиқ чалғитувчи омиллар орқали изоҳлашни рад этди.
Ҳимоячи март ойидан буён илк бор «Эмирейтс» стадионида майдонга тушди. У 62-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Учрашувда ҳисобни «Лидс» футболчиси Жеймс Жастин очди. Кейинчалик Риккардо Калафьори мувозанатни тиклади. 70-дақиқада эса Бруну Гимарайнс ғалаба голини киритди.
Мазкур натижа «Арсенал»га очколар сони бўйича вақтинча «Манчестер Сити»га етиб олиш имконини берди.
Шунингдек, Лондон клуби «Лидс»нинг жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.













