Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 0-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

MARCA «Реал»даги хавотирли вазият ҳақида хабар берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатида «Вильярреал» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, жамоа атрофидаги вазият хавотир уйғотмоқда.

MARCA нашрининг хабар беришича, футболчиларнинг майдондаги асабий ҳаракатлари ва мураббийлар штаби иштирокидаги тортишувлар бош мураббий Жозе Моуриньо учун жиддий муаммога айланиши мумкин.

«Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтган учрашувда Винисиус Жуниорнинг майдондан четлатилиши, Моуриньонинг ҳакам қарорларига эътирозлари ҳамда ҳар икки жамоа захира ўриндиғи вакиллари ўртасидаги тортишувлар вазиятни янада кескинлаштирди.

Баҳс давомида «Реал» футболчилари жами олтита сариқ ва битта қизил карточка олди.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис жамоада кучайиб бораётган норозилик ва асабийлик футболчиларнинг диққатини асосий вазифалардан чалғитишини истамайди.

Моуриньо баҳсли вазиятларга бой ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам иштирок этишдан бош тортди.

Шунга қарамай, «Реал» муҳим уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди. Учрашув тақдирини Ян Диоманде томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Бироқ майдондаги интизомий муаммолар ва кескин муҳит Мадрид клуби мураббийлар штаби олдига қўшимча вазифаларни қўймоқда.

Киритилди: 14:53, 12.10.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик