Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Дзюдо. «Гран При»нинг биринчи кунида 3та «олтин» ва 1та «бронза»

Баҳо:
+ | -

Тошкентда 4 октябрь куни жаҳоннинг 21 мамлакатидан 150 нафар спортчи иштирок этаётган дзюдо бўйича Гран-при сериясидаги халқаро мусобақа старт олди. «Газета.uz»нинг ЎзАга асосланиб хабар беришича, биринчи кунга мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда боришмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда барча уч вазн тоифасидаги олтин медалларни ўзбек курашчилари қўлга киритишди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига биринчи олтинни Шарофиддин Лутфуллаев келтирди.

60 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Лутфуллаев саралаш баҳсларида АҚШ вакили Арон Кунихиро ва мўғулистонлик Херлен Ганболдни мағлуб этган бўлса, финалда украиналик Геворг Геворгян устидан ғалаба қозонди.

66 килограмм вазн тоифасидаги баҳслар финалида Мирзоҳид Фармонов Мўғулистон вакили Батгерел Баттсетсегни таслим этди, 73 килограмм вазн тоифасидаги курашчилар баҳсида эса Мирали Шарипов Бразилиядан келган Алекс Помбо да Сиьлвадан устун келди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса 48 килограмм вазн тоифасидаги Нодирова Гулова бронза медали билан тақдирланди. Ўз вазн тоифаларида исроиллик Шира Ришони ва бельгиялик Илсе Хеулен олтин медаллар эгасига айланишди.

«Газета.uz» хабарига кўра, 4-6 октябрь кунлари давом этадиган ва соврин жамғармаси 100 минг долларга тенг бўлган мусобақада сайёранинг энг кучли дзюдочилари иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон номидан 28 нафар эркак ва 21 нафар аёл полвонлар иштирок этмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 01:26, 05.10.2013.
Ўқилди: 4580 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик