Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Роналду Месси билан рақобатини «Формула-1» афсоналари қарама-қаршилигига қиёслади

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Интер Майами» юлдузи Лионель Месси билан кўп йиллар давом этган рақобати ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик футболчи улар ўртасидаги рақобатни «Формула-1» тарихидаги афсонавий пойгачилар Айртон Сенна ва Ален Простнинг қарама-қаршилигига қиёслади.

«Месси билан ўртамизда соғлом рақобат бўлган. Бу худди Айртон Сенна ва Ален Прост ўртасидаги рақобатга ўхшарди. Майдон ташқарисида эса муносабатларимиз доимо ўзаро ҳурматга асосланган.

Биз бир-биримизни ўз имкониятларимиз чегарасидан чиқишга ва янада юқори натижаларга эришишга доимо ундаб келганмиз», — деди Роналду CNN Portugal телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик Айртон Сенна ва франциялик Ален Прост 1988–1989 йилларда «Макларен» жамоасида бирга иштирок этиб, «Формула-1» бўйича жаҳон чемпионлиги учун кескин кураш олиб борган.

Прост фаолияти давомида тўрт марта, Сенна эса уч марта жаҳон чемпиони бўлган.

41 ёшли Криштиану Роналду беш карра «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.

39 ёшли Лионель Месси эса саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган бўлиб, бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Аргентиналик футболчи миллий терма жамоаси сафида 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Бундан ташқари, у икки марта Америка кубогида зафар қучган.

Киритилди: 16:56, 12.10.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик