Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирининг 2-туридан ўрин олган Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" жамоалари ўртасидаги учрашув учун бошланғич таркиблар эълон қилинди.
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев учрашувни Фламарион ва Стефан Чинеду иштирокидаги ҳужум чизиғи билан бошлашга қарор қилди.
Меҳмонлар таркибида эса Юлиан Вайгль, Тижани Рейндерс, Матео Ретеги ва Хулиан Киньонес каби футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонга тушади.
Элит ОЧЛ. 2-тур
"Пахтакор" — "Ал-Қодисия"
"Пахтакор": Владимир Назаров, Ҳожиакбар Алижонов, Заид Таҳсин, Муртазо Пуралиганжи, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Башар Расан, Абдурауф Бўриев, Фламарион, Стефан Чинеду.
"Ал-Қодисия": Коэн Кастелс, Жиҳад Тири, Гастон, Диабате, Юлиан Вайгль, Натан Акоста, Мусаб Ал-Жувайр, Тижани Рейндерс, Кристофер Ба, Матео Ретеги, Хулиан Киньонес.
Учрашув Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 18:45 да бошланади.













