Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Наполи»нинг «Вильярреал»га қарши ўйин учун қайдномаси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Наполи» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши ўтказиладиган сафар учрашуви учун қайдномасини эълон қилди.

13 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтадиган баҳс учун жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри 19 нафар футболчини рўйхатга киритди. Бироқ италиялик мутахассис жароҳатлар сабаб бир қатор ўйинчилар хизматидан фойдалана олмайди.

Хусусан, Алессандро Буонджорно, Матиас Оливера, Костантино Фавазули, Андре-Франк Замбо-Ангисса, Антонио Вергара ва Алиссон Сантос соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли учрашувни ўтказиб юборади.

Шу билан бирга, юрагида ўтказилган тиббий муолажадан сўнг майдонга қайтган Скотт Мактоминай қайдномадан жой олди. Шотландиялик ярим ҳимоячи «Фрозиноне»га қарши 3:0 ҳисобида якунланган учрашувда иштирок этган эди. Бироқ унинг «Вильярреал»га қарши асосий таркибда майдонга тушиши ҳозирча номаълум.

«Фрозиноне» билан баҳсда дубль қайд этган Кевин Де Брёйне ҳам сафар учрашуви учун рўйхатга киритилди. Қизиғи, жорий мавсумда бельгиялик футболчи ва Мактоминай ҳали бирор марта бир вақтнинг ўзида асосий таркибда ўйин бошламаган.

«Наполи»нинг «Вильярреал»га қарши учрашув учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Алекс Мерет, Ваня Милинкович-Савич, Никита Контини.

Ҳимоячилар: Бенуа Бадьяшиль, Сэм Бёкема, Жованни Ди Лоренцо, Рафа Марин, Амир Раҳмони, Леонардо Спинаццола.

Ярим ҳимоячилар: Кевин Де Брёйне, Билли Гилмор, Станислав Лоботка, Скотт Мактоминай.

Ҳужумчилар: Жоване, Расмус Ҳойлунн, Ноа Ланг, Лоренцо Лукка, Давид Нерес, Маттео Политано.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида ўз майдонида «Арсенал»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 02:34, 13.10.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик