Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Флик Де Йонгни янги позицияда синаб кўрди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жароҳатидан тикланиш жараёнини якунлаётган Френки Де Йонгни янги позицияда синаб кўрмоқда.

Журналист Санти Овальенинг хабар беришича, каталонияликларнинг сўнгги машғулотларида германиялик мутахассис 29 ёшли нидерландиялик ярим ҳимоячини марказий ҳимоячи сифатида синовдан ўтказган.

Де Йонг учун ушбу позиция мутлақо бегона эмас. У «Аякс»даги фаолияти давомида ҳам марказий ҳимояда ҳаракат қилган. Бироқ сўнгги йилларда футболчи бу позицияда камдан-кам майдонга тушган.

13 октябрь, сешанба куни «Барселона» УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «Галатасарой»га қарши баҳс олиб боради.

Кутилишича, Френки Де Йонг жамоанинг навбатдаги Ла Лига учрашувида қайдномага қайтади. Каталонияликлар 17 октябрь, шанба куни Испания чемпионати доирасида «Бетис» меҳмони бўлади.

Киритилди: 02:47, 13.10.2026.
Ўқилди: 822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик