Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Давиде Анчелотти «Арсенал»ни барқарорлик намунаси деб атади

Баҳо:
+ | -

«Лилль» бош мураббийи Давиде Анчелотти «Арсенал»ни барқарорлик ва изчиллик намунаси сифатида эътироф этди. Сешанба куни ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасида «Эмирейтс» стадионида ўзаро баҳс олиб боради.

2024/25 йилги мавсумда «Арсенал» Чемпионлар лигаси чорак финалида Карло Анчелотти бошқарган «Реал»ни мусобақадан чиқариб юборган эди. Ўша пайтда Давиде отасининг мураббийлар штабида фаолият олиб бораётганди.

«Ўшандаёқ “Арсенал” сезиларли даражада кучайиб бораётган эди. Муваффақиятли иштирок жамоага ишонч бағишлади ва ўтган мавсумда финалга чиқиш учун пойдевор яратишга ёрдам берди», — деди мутахассис Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

«Бу лойиҳа барқарорлик ва изчиллик намунаси бўлиши керак. “Арсенал” мақтовга лойиқ.

Барча жамоалар “Арсенал”га қарши ўз услубига содиқ қолишга ҳаракат қилган ҳолда турлича ўйнади. Бизнинг ҳам ўз ўйин услубимиз бор. Олдимизда жуда кучли жамоа билан мураккаб шароитда тўқнаш келиш вазифаси турганини англаган ҳолда, қўлимиздан келган барча ишни қиламиз».

Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Киритилди: 07:54, 13.10.2026.
Ўқилди: 278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик