Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Йоро: «Мен жамоага ҳам, ўзимга ҳам ишонаман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоро мавсумни ишончсиз бошлаган жамоа натижаларини яхшилай олишига ишонч билдирди. Футболчи Мадриднинг «Атлетико»сига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Мен жамоага ҳам, ўзимизга ҳам ишонаман. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилиб, олдинга интилишда давом этишимизга ишончим комил. Бу вазият мени унчалик хавотирга солмаяпти. Мавсум бошида ҳар қандай жамоада қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Биз уларни енгиб ўтишга ва ишлашда давом этишга тайёрмиз», — деди Йоро.

Франциялик футболчи жамоадаги вазият очиқ муҳокама қилинадиган учрашувларнинг аҳамиятини ҳам таъкидлади.

«Менимча, бу жамоа учун жуда муҳим. Баъзан бор гапни очиқ айтиш керак. Биз ҳам шундай қилдик ва бундан кейин ҳам давом этамиз. Вазиятни қандай бўлса, шундай қабул қилишимиз ва янада яхшиланишимиз керак».

«Атлетико» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 13 октябрь куни кечқурун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Киритилди: 08:01, 13.10.2026.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик